Фиджи ва Филиппин элчилари Ўзбекистон ССПда истиқболли ҳамкорлик соҳаларини муҳокама қилдилар

Дата: 16:56, 20-02-2015.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Фиджи ва Филиппин элчилари билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида (ССП) истиқболли ҳамкорлик соҳаларини муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ССП сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Фиджининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Сеулда) Филимон Кау билан 18 февралдаги учрашувда қишлоқ хўжалиги (балиқчилик), озиқ-овқат саноати, туризм ва логистика соҳаларидаги иккитомонлама ҳамкорликни ривожантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, 19 февралда Филиппиннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Теҳронда) Эдуардо Мартин Р.Менез билан учрашувда қишлоқ хўжалиги, электротехника саноати, ахборот технологиялари, автомобиль саноати (автокомпонент ва аксессуарлар ишлаб чиқариш), туризм ва ҳ.к. соҳаларидаги иккитомонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ўрганилди.

Икки учрашув якунлари бўйича томонлар ишбилармон доиралар делегациялари ташрифларини ташкил этиш, бизнес-форум ва музокаралар, доира суҳбатлари уюштириш, шунингдек, ўзбек, фиджи ва филиппин компанияларининг ушбу мамлакатларда ташкил этилаётган кўргазма ва ярмаркаларда қатнашишини ташкил қилишга келишдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: