ФИФА комиссарлари рўйхатига Ўзбекистон вакили ҳам киритилди

Дата: 16:53, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили, Осиё футбол конфедерацияси комиссари, республика Футбол федерацияси техник бўлими бошлиғи Олим Арифов ФИФА комиссарлари рўйхатига киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол Федерациясидан хабар қилишларича, эндиликда у ФИФА тасарруфига кирувчи мусобақаларда, жумладан ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида комиссар сифатида ишлай олади.

Эслатиб ўтамизки, шу пайтга қадар ўзбекистонлик мутахассис халқаро мусобақаларда ОФК комиссар сифатида ишлаб келар эди. У ўз фаолияти давомида жами 50га яқин учрашувларда комиссарлик қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: