ФИФА салла ва ҳижобда футбол ўйнашга рухсат берди
Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – IFAB Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши ФИФА билан ҳамкорликда салла ва ҳижобда футбол ўйнашга расман рухсат беришга қарор қилди, дея хабар беради "Советский спорт" газетаси ФИФА сайтига асосланган ҳолда.
Бош ва бўйинга тасодифан жароҳат бериб қўймаслик учун бош кийими терига максимал даражада ёпишиб туриши лозим. Янги қоидаларга кўра, ҳижоб ва бош кийимининг ранги эса футбол жамоасининг ўйин кийимига мос бўлиши керак, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзда Канада Футбол федерацияси Квебек провинцияси футбол федерацияси фаолиятини сикх-футболчиларга саллада футбол ўйнашни таъқиқлагани сабабли тўхтатиб қўйган эди.