Финляндия, Норвегия ва Данияда жаҳондаги энг эркин ОАВ фаолият юритади

Дата: 12:02, 13-02-2015.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – “Чегара билмас мухбирлар” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тайёрланган 2014-2015 йиллардаги Бутунжаҳон матбуот эркинлиги индексига мувофиқ, айнан Финляндия, Норвегия ва Данияда дунёдаги энг эркин ОАВ фаолият юритади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий рейтингда жаҳоннинг 180 давлатида ўтган йилга оид маълумотлар акс этган.

Юқоридаги мамлакатлардан ташқари етакчи ўнталикка Голландия, Швеция, Янги Зеландия, Австрия, Канада, Ямайка ва Эстония кирди.

Рейтингда охирги ўринларни олган мамлакатлар – Туркманистон, Шимолий Корея ва Эритрея ташқи дунёдан ёпиқ авторитар режимлар бўлиб, бу ерларда мустақил матбуот мавжуд эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: