Фирибгар банкирлар 222 кишини алдаб, ярим миллиард сўмдан ортиқ пулни кредитлар шаклида олишга улгуришди

Дата: 17:55, 11-05-2016.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ– Фирибгар банкирлар 222 кишини алдаб, 564 млн сўм пулни кредитлар шаклида олишга улгуришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sputnik Ўзбекистон мухбирининг куч тизимларидаги манбага асосланиб хабар қилишича, жиноий гуруҳ вакиллари оддий кишиларнинг песпортлари асли ва нусхаларини топиб, маҳалла қўмиталаридан зарур маълумотномаларни олган ҳолда, ушбу хужжатлар эгаларига кредит расмийлаштирганлар.

Тўда бошлиғи – 52 ёшли Юсуп Арзиқулов “Халқ банки”нинг Қашқадарё вилоят филиали бошлиғи бўлиб ишлаган. Жиноят ишига 20 ортиқ киши, вилоятдаги ўнлаб фирма ва фермрлик хўжаликлари аралашган.

Гап шундаки, Ўзбекистонда 2006 йилдан бери шахсий деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар беришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилмоқда. Банклар уларга энг кам иш ҳақининг (1 ЭКИҲМ – 130240 сўм) 80 бараваригача маблағлар бериш ҳуқуқига эга. Фирибгарлар ана шундан фойдаланган ҳолда пул ўмаришнинг ўзига хос усулини ўйлаб топганлар.

Манбанинг сўзларига кўра, кишилар қардздорлик ҳақида уларга қарзни узиш тўғрисида хабар келганидан кейингина хабар топганлар.

“Жиноятчилар жазоланмасликларига шунчалик амин бўлишганки, ҳатто бутун бир оилаларнинг паспортларини ўғирлаб, уларга кредитлар расмийлантиришгача бориб етганлар. Масалан, Бегмуродовлар оиласининг ҳар аъзосига 2 млн сўм кредит олинган. Тошмуродов, Қаршиев, Аҳмедов, Авазов, Яратов, Янгибоевлар ва бошқа қатор оилалар билан ҳам шу ҳолат юз берган”, - деб таъкидлади манба.

Натижада, қисқа муддатда Арзиқулов ва унинг шериклари банкдан 564 миллион сўм ўғирлашга улгурганлар.

Жиноий гуруҳинг барча аъзолари қўлга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жазога ҳукм қилинган.

$1 = 2909,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: