Fitch агентлиги ташқи омилларга таъсирчанлик Ўзбекистон банкларининг кредитлаш қобилиятини сустлаштирмоқда деб ҳисоблайди

Дата: 17:51, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ - Ўзбекистон банкларининг кредитлаш қобилиятини баҳолаш иқтисодиётнинг таркибий камчиликлари, шу жумладан, ташқи бозорлардаги барқарорсизликларга таъсирчанлик билан белгиланмоқда, деб кўрсатилади Fitch Ratings рейтинг агентлигининг сешанба кунги хабарида.

Fitch Ratings давлат назоратидаги тўрт ўзбек банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини (ЭДР) “барқарор” прогнози билан “В-” даражасида тасдиқлади. Булар “Ўзсаноақурилишбанк”, “Асака” банки, “Агробанк” ва “Микрокредитбанк”лардир.

“Мамлакат иқтисодиёти ташқи ўзгаришларга таъсирчан, чунки унинг экспорти таркибида хом-ашё етакчилик қилиб, экспорт бир неча мамлакатларга қаратилган. Ташқи молия эса кўп жиҳатдан чет элларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг маблағ ўтказмалари билан қўллаб-қувватланмоқда”, - деб кўрсатилади хабарда.

Fitch мамлакат иқтисодиётида валюта конвертацияси бўйича қарорлар қабул қилиш тартиби шаффоф эмас, ва маҳаллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш ҳуқуқи якка тартибда тақдим этилади, деб ҳисоблайди.

“Шу сабабли давлат назоратидаги банкларга хорижий валютада кўмак маълум вазиятларда миллий валютадагига қараганда ўз вақтида берилмаслиги мумкин. Ўз навбатида, Fitch барча баҳоланган ўзбек банкларининг хорижий валютадаги ЭДР “В-” даражаси билан чегаралайди. Бу эса, мамлакатда ўтказиш ва конвертациянинг юқори таваккалиликларини акс эттиради”, - деб ҳисоблайди агентлик.

Ҳозирда Ўзбекистонда 26 банк фаолият юритмоқда. 2015 йил январ-июнида уларнинг ялпи капитали 2014 йилдагига нисбатан 4,3% ўсиб, 7,2 трлн сўмга, активлари 59,5 трлн сўмга (+ 6%), кредит портфели 37,5 трлн сўмга (+ 7,8%), депозитлари ҳажми 31,5 трлн сўмга (+ 10,5%) етган.

1$ = 2575,18 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: