Fitch агентлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” рейтингини оширди

Дата: 17:32, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Fitch Ratings Халқаро рейтинг агентлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини (“ЭДР”) “B-“ даражасидан “B” даражасига “барқарор” прогнози билан кўтарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотларига кўра, бир вақтнинг ўзида агентлик унинг барқарорлик рейтингини “B-“ даражасидан “B” даражасигача оширди.

Бундан ташқари, янада юқори сифатли омонатчилардан фойдаланиш имкониятини, баъзи кредитлар давлат кафолатига эгалигини ва барқарор фондлаштиришни ҳисобга олади. Чунки уларнинг катта қисми давлат ва унга боғлиқ таркиблар томонидан тақдим этилган.

“FitchRatings” “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ капитализацияси даражасининг мамлакат бошқа банкларига нисбатан кучлилигига урғу бериб ўтган.

Шунингдек, омонатчиларнинг юқори концентрацияси, яхши ликвидлик, етарлича валюта заҳираси ҳам таъкидлаб ўтилган.

1 июл ҳолатига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ялпи капитали 897,3 млрд сўмни, низом капитали 697,9 млрд сўмни, кредит қўйилмалари 7,7 трлн сўмни ташкил қилди.

“Ўзсанотқурилишбанк” тизимида 42 мини-банк, 54 омонат кассаси, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.

“Ўзсанотқурилишбанк” мамлакатдаги йирик молия муассаларидан биридир. Унинг мижозлари сони 1 млндан ортиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: