Fitch Халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тармоғи прогнозини барқарор даражасида қолдирди

Дата: 17:41, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ - Fitch Халқаро рейтинг агентлиги кучли давлат инвестициялари билан қўллаб-қувватланаётган Ўзбекистон банк тармоғи прогнозини барқарор даражасида қолдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Аммо нефть ва пахта каби хом-ашё товарлари нархларининг пастлиги ва МДҲ асосий савдо ҳамкорларидаги секинлашув ҳамда Россиядан ўтказмаларнинг пастлашиши Ўзбекистон иқтисодига босим ўтказмоқда”, - дейилади Fitchнинг жума кунги хабарида.

Агентлик таъкидига кўра, банк активлари сифати тегишли даражада ва қадрсизланган кредитлар барча кредитларнинг 4,7% тенг, 2014 йил охирида резервлар билан қопланиш 90% даражасида эди.

Fitch юқоридаги кўрсаткичлар 2015 йилда ҳам 2014 йил сўнгидаги даражада бўлишини кутмоқдалар.

Хорижий валютада кредитлаш барча кредитларнинг 49% ташкил этмоқда, бу эса ижобий омилдир. Fitch таҳлилчиларига кўра, тармоқнинг валюта мақоми валюта фондлашувига нисбатан нисбатан мувозанатли (барча мажбуриятларнинг 49%).

Капитализация кўрсаткичи доимий давлат киритмалари сабабли барқарорлиги айтилмоқда.

Fitch баҳоларига кўра, капиталнинг мавжуд заҳираси кредитларнинг қадрсизланиши учун заҳираларни ўртача 9% кўпайтиришга имкон беради. Бу эса етарли даражадир.

2015 йилда Ўзбекистон банклари капитализацияси давлат капитали киритмалари бадаллари ва кредитлашнинг пасайиши ҳисобига қўллаб-қувватланмоқда.

Агентлик баҳоларига кўра, мамлакат банк тармоғи ликвидлиги ўсиши ликвид активлар улуши юқорилиги билан ва кредитларнинг депозитларга етарли даражаси (2014 йил охирида 94%) билан муқобиллашади.

“2015 йилда ҳам ликвидлик заҳираси мутаносиб қолди ва тармоқнинг қайта молиялашга чегараланган зарурияти ва мижоз ҳисобларининг барқарорлиги билан қўллаб-қувватланади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: