Fitch Ratings ўзбек банклари фаолияти ҳақида ҳисобот чиқарди

Дата: 10:09, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ўзбек банкларидаги ишлар ҳолатига доир ҳисобот чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон банкларининг кредит бериш қобилияти барқарор бўлиб қолмоқда, бу нефть нархлари пасайиши ва МДҲ бўйича асосий савдо ҳамкорлар сусайишининг Ўзбекистондаги операцион муҳитга чекланган таъсирини намойиш қилади”, - деб таъкидланади ҳисоботда.

“Ўзсаноақурилишбанк" "Агробанк" ва "Асака" банклари кредитлари сифат кўрсаткичлари барқарордир, 2014 йил охирида ишламаётган кредитлар 3% ташкил қилган, "Микрокредитбанк"да эса ушбу қатор қишлоқ хўжалик ширкатларидаги молиявий қийинчиликлар туфайли ушбу кўрсаткич 2013 йил охиридаги 4% 2014 йил сўнгига бориб 14% ўсди.

Агентлик экспертлари фикрига кўра, ишламаётган кредитлар кўрсаткичлари паст бўлишига қарамасдан, “Агробанк” активлари сифати муаммоли дебиторлик қарздорлиги туфайли босим остида. Бу ҳол 2010 йилда собиқ ходимлар томонидан активларни эҳтимолли олиб чиқиб кетиш натижасида юзага келиб, балансда акс этган.

“Кўриб чикилаётган банклардаги валюта кредитлаши анча катта даражада бўлиб, депозитлар долларлашишини ҳисобга олган ҳолда 60% атрофидани ташкил қилади. Бу валюта курсининг кескин ўзгаришлари вазиятида активлар сифати учун хатарлар солади. Ўзбекистон МДҲнинг бир қатор давлатларидан фарқли охирги пайтда миллий валютаси девальвациясини ўтказмади.

Ҳисоботга кўра, фойдалилик кўрсаткичи “Асака” банкида қониқарли (12,2%), “Ўзсаноатқурилишбанк"да юқори эмас (6,4%), “Агробанк”да (1,7%) ва “Микрокредитбанк”да кучсиз (0,2%). Бу директив операциялар улуши юқорилиги ва кучсиз операцион самарадорликни билдиради.

“Ўзсаноақурилишбанк" капитализацияси ўта кучли (19,1%), “Асака”да ўртача (16,2%), “Микрокредитбанк”да қониқарли (12,9%) ва “Агробанк”да кучсиздир (3%).

Fitch Ratings маълумотига кўра, ликвидлик маблағлари етарлилиги сабабли яхши даражада. 2015 йилнинг 1-ярмига келиб ликвид активлар “Ўзсаноақурилишбанк"да 15%, “Асака” ва “Агробанк”да бир оз қуйи, “Микрокредитбанк”да 9,2% эди. “Ўзсаноатқурилишбанк" халқаро молия ташкилотларидан сезиларли даражада маблағлар олган ягона банкдир (барча мажбуриятларнинг 17%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: