“FitchRatings” агентлиги “Universalbank” ўзбек банкининг рейтингини оширди
Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – “FitchRatings” халқаро агентлиги “Universalbank” ўзбек акционерлик тижорат банкининг халқаро кредит рейтингини оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкнинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли рейтинги “ССС” даражасидан “В-“ даражасигача “Барқарор” прогнози билан оширилган.
Рейтинг банкнинг муносиб капитализацияси, мувозанатли ликвидлиги, шунингдек, молия натижаларининг яхшиланганлигини ҳисобга олади.
Банк маълумотларига кўра, рейтинг “Universalbank” банкининг бизнеси кўламларининг барқарор ўсиш суръатларирини тасдиқлайди. Айни пайтда корпоратив кредитлаш сегментидаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлайди. Банкнинг ликвидлик мавқеи яхши даражада. Банк молия фаолияти натижаларини барқарор яхшилашни намоён қилмоқда.