Франция элчихонаси “Ўзбек каштачилиги” кўргазмасини очмоқда

Дата: 16:06, 04-10-2017.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – 5 октябрда Тошкентдаги Француз альянсида “Ўзбек каштачилиги” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Француз альянси томонидан 2017 йил иккинчи ярмига мўлжалланган маданий тадбирлар доирасида ташкил этилган.

Истаган барча кишилар ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазма 17 октябрга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: