Франция элчихонаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлигиги дасрликлар топширди
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Франция элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигиги француз тили бўйича “En avant!” дасрликларини топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, акция ҳарбийларга француз тилини ўргатиш акцияси доирасида ўтказилган. Маросимда элчихонанинг хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича вакили подполковник Жан-Филипп Тардье қатнашди.
Ушбу қўлланма (ҳарбий-техник мавзуда) Франция Ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазирлигининг хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича бўлими томонидан ишлаб чиқилган.
Дасрликлар “En avant! 1” ва “En avant! 2” номли икки қисмдан иборат. Француз томони кейинги икки йилда ўзбек ҳарбийлари учун француз тили курслари ташкил этмоқда.
Курсни яхши битирганлар тегишли диплом олиб, икки томонлама ҳамкорлик тадбирларида иштирок этишлари мукин.