Франция элчихонасида виза бўлими вақтинчалик ёпилади

Дата: 09:38, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 20-24 июн орасида Франциянинг Тошкентдаги элчихонасидаги виза бўлими вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақида дипвакиллик сайтида хабар берилди.

Бўлим элчихонада қурилиш-таъмир ишлари ўтказилиши муносабати билан ишламайди, шу сабабли ушбу кунлари виза аризалари қабул қилинмайди.

“Францияга ёки Тошкентдаги Франция элчихонаси виза берадиган бошқа бир давлатга яқин кунларда боришни режалаштирган шахсларнинг сафарларини қолдирмаслик учун визалар бўлими 13-17 июн кунлари соат 9.00 дан 12.00 гача ва 15.00 дан 17.30 гача фаолият олиб боради”, - дейилади хабарда.

27 июндан бошлаб, визага ҳужжат топширувчилар TLS Contact компанияси орқали олдиндан қабулга ёзилган бўлиши шарт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: