Франция элчиси Ўзбекистондаги дипмиссиясини якунлади
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – 17 августда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Франциянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жак-Анри Эльсни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
“Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги иккитомонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашувда турли даража Ўзбекистон-Франция мулоқотларининг конструктивлиги ва очиқлиги қайд этилди, шу жумладан, мунтазам парламентлараро алмашинувлар ҳамда икки давлат ТИВ делегациялари ўртасидаги маслаҳатлашувлар доираларида ҳам.
“Дипломатик миссиясини якунлаётгани сабабли элчига Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.