Франция Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расмий ташриф буюради
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Франция Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расмий ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2017 йилнинг 14 апрель куни Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлигида ва бошқа даражаларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.