Франция ўзбек бизнеси билан яқиндан танишмоқчи

Дата: 13:21, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс “Ўзфармсаноат” Давлат акционерлик концерни бошқаруви раиси Мирзанозим Дўсмуродов билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).
М. Дўсмуродов элчини Ўзбекистон фармацевтика саноатининг ютуқлари, жорий лойиҳалар, Ўзбекистон ва турли халқаро фармацевтика компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига доир маълумотлар билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда фаолият юритаётган француз компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳам муҳокама этилди.
Бундан илгари Жак-Анри Эльс Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Саидаҳмад Раҳимов ва “Ўзкимёсаноат” Давлат акционерлик компанияси бошқаруви раиси Ҳамидилла Шерматовлар билан учрашган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: