Франция Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб қувватлашга 150 млн евро ажратди

Дата: 16:47, 14-12-2018.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Франция Тараққиёт агентлиги Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб қувватлашга 150 млн евро ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугун, 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банкига ёрдами асосида ишлаб чиқилган “Иқтисодий ва молиявий бошқарувни ислоҳ қилишни қўллаб қувватловчи дастурлар” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Франция Тараққиёт агентлиги ўртасида 150 млн евро миқдоридаги кредит битимини имзолаш учрашуви бўлиб ўтди”, - дейилади мамлакат Молия вазирлиги ахборот хизматининг хабарида.

Кредит 20 йил муддатга, жумладан, олти йиллик имтиёзли давр билан биргаликда тақдим этилмоқда.

Қайд этилишича, дастурни амалга ошириш янги иш ўринларини яратиш ва ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари учун қўшимча молиялаштириш манбалари билан таъминлайди.

 

Сурат манбаи: https://www.mf.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: