Франциялик дирижёр Тошкентда “Сўғдиёна” оркестри билан бирга чиқиш қилади

Дата: 10:58, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 3 октябрда Тошкентда “Сўғдиёна” Халқ асбоблари давлат камер оркестрининг яна бир концерти бўлиб ўтади. У дирижёр Фабьен Тээриксен бошчилигида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Франциянинг Тошкентдаги элчихонасидан маълум қилишларича, лойиҳа икки мусиқа анъаналари ўртасидаги ғаройиб ҳамкорлик лойиҳасидир.

Концерт дастури асосан француз классиклари (Рамо, Бизе, Массне, Равеля, Сен-Санса) асарларидан иборат бўлиб, улар халқ асбоблари оркестри учун мослаб чиқилган.

Эслатиб ўтамизки, Ф.Тээриксен қатор француз оркестрларини бошқарган бўлиб, улар орасида Радио Франснинг Филармоник оркестри, Тулуза Миллий камер оркестри, Лион Миллий оркестри ва бошқалар бор.

Шунингдек, таниқли дирижёр кўплаб хорижий лойиҳаларда (Германия, Польша, Руминия, Венгрия, Россия, Қозоғистон, Хитой ва бошқалар) ҳам иштирок этган. Ф.Тээриксен композитор, кўплаб асарлар, хусусан, Франция ҳукумати буюртмаси бўйича тайёрланган асарлар муаллифи ҳамдир.

Концертга кириш бепул. Чипталарни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: