Франциялик мутахассислар шаҳарларни ривожлантириш мавзусида учрашувлар ўтказмоқдалар

Дата: 22:47, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – 9 ноябрдан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Келажак шаҳарлари: шаҳарсозлик, демография ва барқарор ривожланиш” мавзусида конференция ва доира суҳбатлари туркумини ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Элчихонадан маълум қилишларича, 13 ноябргача ўтказиладиган тадбирлар Парижда декабр ойида бўлиб ўтадиган 21-иқлим ўзгаришлари конференцияси олдидан ўтказилмоқда.

Учрашувлар француз-ўзбек университетлараро ҳамкорлиги доирасида ўтказилиб, француз ва сўзбек мутахассислари томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва энергетика ресурслари масалаларига бағишланган.

Аудитория олдида Лилль 1 университетининг тўрт профессори маъруза қилмоқда. Тақдимотлар Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти билан ҳамкорликда тайёрланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: