Франциялик тадқиқотчилар Навоий ижодига катта қизиқиш билдирмоқдалар

Дата: 21:13, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Франциялик олим ва тадқиқотчилар улуғ шоир ва мутаффаккир Алишер Навоийга катта қизиқиш билдирмоқдалар. Бу ҳақида Ўзбекистондаги элчихонаси Вақтинчалик ишончили вакили Мириам Галлан томонидан атоқли ижодкор туғилганига 575 йил ўлиши муносабати билан уюштирилган тадбирда айтиб ўтилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Француз элчихонасидан маълум қилишларича, М.Галлан маросимда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси таклифига биноан қатнашган.

М.Галланнинг таъкидлашича, Алишер Навоий ҳақидаги илк маълумот Францияда 1697 йилга таалуқли бўлиб, Бартелеми д’Эрбело де Моленвилнинг мақолаларига мансуб.

1841 йилда шарқшунос Этьенн-Марк Катремер Алишер Навоий асарларининг илк таржималарини эълон қилди. Кейинчалик шоирнинг кўплаб таржималари француз тилида чоп этилди.

Францияда Алишер Навоийга бағишланган сўнгги йирик иш француз тадқиқотчиси Марк Тутан 2013 йилда Парижда ҳимоя қилган докторлик диссертациясидир.

Бундан ташқари, таниқли мутахассис Ҳамид Сулаймонов “Девони Фоний”ни нашр қилишда Франция Миллий кутубхонасида сақланаётган қўлёзмага таянган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: