Франциянинг Alstom компанияси Ўзбекистонда поездлар учун двигателлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Дата: 10:15, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Франциянинг Alstom компанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” Ўзбекистонда поездлар учун асинхрон тортувчи двигателлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Меморандум Тошкентдаги Халқаро инвестицион форумда имзоланди. Томонлар Ўзбекистондаги заводларнинг бирида поездлар учун асинхрон тортувчи двигателлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини ўрганишга доир ҳаракатларини бирлаштиришга келишиб олдилар”, - деб таъкидлашди Alstom матбуот хизматида.

“Ўзбекистонда поездлар учун асинхрон тортувчи двигателлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириб, Марказий Осиёдаги асосий транспорт маркази сифатидаги ролини кучайтиради. Транспорт соҳаси етакиларидан бўлган Alstom энг янги транспорт технологияларини Ўзбекистон машинасозлик саноатига беришга тайёр ва ушбу лойиҳани Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликнинг бир бўғини сифатида кўрмоқда”, - деди Alstom МДҲ катта вице-президенти Мартин Вожур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: