Франциянинг давлат котиби Маттиас Фекль Ўзбекистонга расмий ташриф буюради

Дата: 15:15, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ташқи савдо, туризм ва хориждаги французлар иши бўйича давлат котиби Маттиас Фекль 20-21 июл кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“У Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида қатнашади. Томонлар иккитомонлама савдо-иқтисодий муносабатлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги молиявий ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказади. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, энергетика, саноат ва туризм соҳаларини янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинади”, - деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Йиғилиш якунлари бўйича иккитомонлама хужжатлар имзоланади. Улар орасида Француз ривожланиш агентлигини (ФРА) таъсис қилиш ва унинг фаолияти ҳақидаги, шунингдек, француз корхоналарининг лойиҳалари бўйича техник келишувлар ва ўзаро ҳамкорликка доир меморандумлар бор.

Куннинг иккинчи ярмида бизнес-форум ташкил этилади. “B2B” шаклида учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Бундан ташқари, Фекль Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирликларида қабул қилинади, Самарқандга ташриф буюради. Ушбу сафардан мақсад – Самарқанд вилояти ва шаҳри ҳокими билан учрашиш, шунингдек, ФАРнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича Ўзбекистондаги биринчи лойиҳаси тақдимотида иштирок этишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: