Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Чимён тоғларида парапландан қулаб ҳалок бўлди

Дата: 15:09, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – 27 майда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Франсис Делега Чимён тоғларида парапландан учиш чоғида қулаб ҳалок бўлди. деб хабар қилди француз элчихонаси матбуот хизмати.

“Дипломатик миссиянинг бутун ходимлари марҳумнинг оиласи ва яқинларига, шунингдек, у олдин ишлаган элчихоналар ва Франция Миллий полициясидаги ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади”, - дейилади хабарда.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамдардлик билдирган Ўзбекистон ва бошқа давлатлар фуқароларига ҳам ташаккур айтган.

Франсис Делег элчихонанинг хавфсизлик хизмати бошлиғи бўлиб, у Туркманистон ва Тожикистон бўйича ҳам масъул бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: