Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз вазифаларини бажаришга киришди
Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Виолен де Вильмор ўз вазифаларини бажаришга киришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“де Вильмор хоним Франция Тадбиркорлар ҳаракати миссияси билан биргаликда кечган Ўзбекистонга сўнгги сафари доирасида мамлакат, унинг мўҳмондўстлигидан ҳайратга тушган эди. Бундан ташқари, у Франция ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазирлигидаги фаолияти орқали минтақа, хусусан, Ўзбекистон билан яхши таниш”, - деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.
Янги лавозимда де Вильмор хоним Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, саноат, қишлоқ хўжалик ва савдо, маданий, тил, университет, техник ва технологик алмашинувларни фаол ривожлантириш устида ишлайди, деб қайд этишди яна элчихонада.
Ишонч ёрлиқларини топширишни кутиш даврида у Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш устида ҳар куни ишлаётган Франция, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан бўлган ҳамкорлари билан кўплаб учрашувлар ўтказади.


