Француз ҚК ўзбекларнинг қуритилган мева ва сабзавотларини Европага экспорт қилиш билан шуғулланади

Дата: 14:45, 20-12-2019.

Тошкент. 20 декабрь. ЎзТАГ – Француз қўшма корхонаси (ҚК) ўзбекларнинг қуритилган мева ва сабзавотларини Европага экспорт қилиш билан шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"BMB Trade Group компаниясининг бош офисида компания раҳбари Бекзод Маматқулов Advantage Central компанияси Бош директори Дмитрий Родинни қабул қилди. Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашувда Францияда етиштирилган ва қуритилган ўзбек мевалари ва сабзавотларини қадоқлашга ихтисослаштирилган қўшма корхона ташкил этиш, уларни Европа бозорига чиқариш тўғрисида шартнома имзоланди", - деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, 2020 йилнинг 17 апрелида Францияга 480 минг еврога тенг қуритилган мева ва сабзавотларнинг биринчи партияси етказиб берилади.

Европа бозорларида 11 млрд евролик қуритилган мева ва ёнғоқ, 8 млрд евролик қуритилган сабзавот мавжуд.

Сурат манбаи: agro.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: