Француз компаниялари Ўзбекистонга “NFC” технологиясини жорий қилишга ёрдамлашади

Дата: 16:35, 30-06-2014.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – 30 июн - 4 июл кунлари Тошкент шаҳрига Ўзбекистонда “NFC” технологиясини жорий этиш масалалари бўйича француз тадбиркорларининг делегацияси ташриф буюрмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ташриф доирасида пойтахтда “Near Field Communications технологиясини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида” мавзусидаги ўзбек-француз “доира суҳбати” бўлиб ўтди. Унда маҳаллий тижорат банклари, уяли алоқа компаниялари, шаҳар пассажир транспорти, чакана савдо соҳаси вакиллари иштирок этдилар. Тадбир доирасида NFCдан тижорат банкларида, хусусан, “Агробанк”, чакана савдо корхоналари мисолида фойдаланиш, ушбу технологияни “ARTEL” компаниясининг янги телефон моделларида қўллаш масалалари муҳкокама қилинди. Француз томони “Sofrecom Group” ва “АESMA” компанияларининг ушбу соҳадаги тажрибаси билан ўртоқлашди”, – деб қайд этишди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматида.
Ташриф доирасида француз компаниялари вакиллари “NFC” технологиясини жорий этишдан манфаатдор бўлган ўзбек ҳамкорлар билан конкрет лойиҳаларга доир қатор иккитомонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, “NFC” технологияси бир бирига яқин масофада турган қурилмалар ўзаро алоқага киришади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: