Француз компанияси Ўзбекистондаги икки насос станциясини реконструкция қилади
Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Feljas & Masson француз компанияси Навоий вилоятидаги икки насос станцияси – “Навоий” ва “Учқора”ни реконструкция қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Шартнома ўтган ҳафта Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида имзоланди. Шартноманинг умумий қиймати – 10 млн еврога тенг. Унинг доирасида француз томони насослар етказиб беради, ўзбек томони эса инженерлик-қурилиш ишларини ўтказади”, – деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.