Француз корхоналари Ўзбекистонда бизнес юритишнинг янги имкониятларини очмоқда

Дата: 13:05, 27-03-2014.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Парижда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси иштирокида ўзбек-француз ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси (ҲКМ), доира суҳбати, бизнес-форум ва мамлакат иқтисодий салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.
“ҲКМда биз энг истиқболли лойиҳаларни ажратиб олдик. Қишлоқ хўжалиги ва чорвадорлик устивор йўналишлар сифатида танланди. Бу, Ўзбекистон ва Франция иқтисодиётнининг саноатлашган бўлишига қарамай, аграр тармоқнинг ривожига ҳам катта аҳамият берилаётганлиги билан боғлиқ”, - деб қайд этди Франция Ташқи савдо вазири Николь Брик. Шунингдек, туризм ҳам ҳамкорликнинг етакчи йўналишларидан бири бўлиши лозим.
“Француз туристлари учун Ўзбекистон энг севимли мамлакатлардан биридир. Биз француз компаниялари катта тажрибага эга бўлган транспорт инфраструктураси ва энергетикани ривожлантириш, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш каби соҳаларда фаол ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдамиз. Мен ҲКМ якунларидан қониқиш ҳосил қилдим ва менимча мамлакатларимиз янги ҳамкорлик босқичига кирмоқда”, - деди вазир.
“Бизнес-форум муваффақиятли ўтди, унда 50 зиёд етакчи француз компаниялари қатнашди. Тақдимотлар ва тақдим этилган инвестиция лойиҳалари француз тадбиркорларида катта қизиқиш ўйғотди. Уларни муваффақиятли амалга ошириш устида биргаликда ишлаймиз”, - деб қайд этди Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс.

Янгилик билан ўртоқлашиш: