Француз шифокорлари Тошкентда икки ёшли қизчани ноёб операция қилдилар
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – “Умид занжири” Француз ассоциациясига мансуб шифокорлар гуруҳи Тошкентда икки ёшли қизчани ноёб операция қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Sen Yolg’iz Emassan” жамғармаси васийлик кенгашининг раиси Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Facebook саҳифасида таъкидлашича, делегация таркибига кардиохирург Оливье Барон, болалар висцерал жарроҳи Пьер Хелардо ва болалар реаниматор-анестезиологи Катрин Амрейнлар кирганлар.
Болаларни академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган жарроҳлик марказида кўздан кечиргандан кейин француз врачлари Фарғона вилоятилик Мубина Исмоиловани тезда операция қилиш ҳақида қарор қабул қилдилар. 2,8 ёшли бўлган Мубина жиддий юрак паталогиясидан азият чекиб, унинг ҳолати тезкор аралашувни талаб қилар эди”, – деб таъкидлади Лола Каримова-Тиллаева.
Унинг сўзларига кўра, Пьер Хелардо меҳрибонлик уйлари болаларини ҳам кўздан кечириб, зарур даволашни тайинлади. Ассоциация вакиллари маърузалар ўқиб, маҳаллий жарроҳ ва кардиожарроҳлар учун маҳорат дарслари ҳам ўтказганлар.
“Бизнинг шифокорлар болалар жарроҳлиги, реанимацияси, ташхис ва даволашнинг янги услубларига доир замонавий француз тажрибасини ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда болалар кардиожарроҳлиги ривожига ҳисса қўшишга хизмат қилади, деб умид қиламан”, – деб таъкидлади Лола Каримова-Тиллаева.