Француз шифокорлари ўзбек ҳамкасабаларига шифохона ичидаги инфекцияларнинг олдини олишда ёрдам берадилар

Дата: 16:24, 25-06-2014.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Француз шифокорлари ўзбек ҳамкасабаларига шифохона ичидаги инфекцияларнинг олдини олишда ёрдам берадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу кўмак Тошкентда 22-24 сентябр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилаётган шифохона ичидаги инфекцияларнинг олдини олиш бўйича француз-ўзбек семинари доирасида кўрсатилади.
Ушбу тадбирни ўтказиш масаласи франциялик экспертларнинг июндаги ташрифи доирасида муҳокама қилинган. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, эксперт делегациясининг ташрифи Франция Ижтимоий ишлар ва соғлиқни-сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни-сақлаш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил қилинди.
Делегация аъзолари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, шунингдек, Тошкент шаҳридаги турли тиббиёт институтлари ва касалхоналар вакиллари, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги мутахассислари билан учрашувлар ўтказдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: