Француз тадбиркор аёли Бухорода меҳмонхона очди
Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Франция фуқароси Элен Пелос Бухоронинг тарихий қисмида қадимий уйни сотиб олиб, уни таъмирлади ва бу ерда “Hélène Oasis” номли меҳмонлар уйи очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан эълон қилинди.
Шунингдек, Элен Пелос Ўзбекистонда меҳмонхона фаолияти юритишга имкон берувчи лицензияни 2015 йил мартида олганлиги айтилмоқда.
Элчихона маълумотларига кўра, “Hélène Oasis” меҳмонлар уйи Ўзбекистондаги илк ана шундай муассасадир.