Фуқаро мудофааси бўйича халқаро ташкилот Ўзбекистон ФВВга махсус ускуналар топширди

Дата: 12:12, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Фуқаро мудофааси бўйича халқаро ташкилот Ўзбекистон ФВВга қутқарув операциялари учун моддий-техника воситалари бўлган юкларни беғараз асосда топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гуманитар юк таркибига қутқарув ишларида фойдаланиладиган махсус ускуналар: арқонлар, прожекторлар, асбоблар учун сумкалар, биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари, ўт ўчирғичлар, қутқарувчилар учун махсус кийим ва бошқалар кирган” – деб таъкидлашди мамлакат ФВВ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: