Фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш бўйича 428,7 млн сўмлик чегирмалар тақдим этилди
Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда Фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш (ФММС) бўйича 428,7 млн сўмлик чегирмалар тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Суғуртачилар уюшмасидан маълум қилишларича, чегирмалар Транспорт эгаларининг фуқаролик жавогарлигини мажбурий суғурталаш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тақдим этилмоқда.
ФММС бўйича чегирмалар 366та ариза бўйича берилди, уларнинг энг катта қисми, яъни 58% ёки 233таси Тошкент шаҳри улушига тўғри келди.
Компенсация тўловлари ҳажми умумий суғурта мукофотларининг 0,76% тенг бўлди. Чегирмалар тақдим этилган шартномалар ҳажми бозор бўйича 1,6% ташкил этди.
Эслатиб ўтамизки, чегирмалар механизми Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик маъсулиятини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонунида мавжуд.
Суғурта сийловлари суммаси суғурта мукофотининг 50% ташкил қилиб, у 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, Чернобил АЭС ҳалокатидан азият чекканлар, пенсионерлар, ногиронлар, концентрацион лагерларнинг ёш тутқунларигагина берилади. Шу билан бирга, ФММС чегирмалари фақат жисмоний шахсларга берилади.