Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳисобот конференцияси ўтказади

Дата: 21:44, 22-02-2016.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – 25 февралда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ривожланишида сифат ва сон ўзгаришлари” мавзусидаги ҳисобот конференцияси ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Институтдан хабар қилишларича, конференцияни ўтказишдан мақсад – жамоатчилик, миллий ва хорижий экспер-таҳлилчилар доираларини ФЖШМҚМИ 2015 йилдаги фаолияти билан таништириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ривожининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Тадбирда парламент ҳар икки палатаси аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий ва халқаро ташкилотлари вакиллари ва бошқалар қатнашадилар.

Кун тартибида фуқаролик жамияти институтлари олдида турган вазифаларни янада самарали бажаришга оид чоралар ишлаб чиқиш, мавжуд муаммоларни ҳар томонлама муҳокама қилиш кабилар бор.

Ҳисобот тадбири олдидан 18-22 феврал кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ФЖШМҚМИ тегишли бўлинмаларининг якуний конференциялари бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: