Fujifilm Тошкентда илк намойишлар залини очди
Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Япониянинг Fujifilm компанияси Ўзбекистон пойтахтида Марказий Осиёдаги илк намойишлар залини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Fujifilm Uzbekistanнинг Facebookдаги расмий саҳифасида айтилишича, очилиш маросимида жаҳонга машҳур япон суратчиси Францоис Коуюмджиан профессионал ва ҳаваскор суратчилар учун маҳорат дарси ўтказди.
Маълум қилинишича, намойишлар залида суратчилик ишқибозлари янги фотоаппаратларни синаб кўришлари, шунингдек, ҳар ойда таниқли маҳаллий ва хорижий суратчилар томонидан ўтказиладиган маҳорат дарсларида қатнашишлари мумкин. Ушбу курсларга Fujifilm Uzbekistanнинг Facebookдаги саҳифасида ёзилиш мумкин.