Футбол бўйча Ўзбекистон термаси Ироқ терма жамоасиини минимал ҳисобда енгди

Дата: 10:54, 26-12-2014.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий термаси режалаштирилган икки ўртоқлик учрашувининг биринчисида Ироқ терма жамоаси устидан минимал ҳисобда ғалаба қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“25 декабрда БААнинг Шаржа шаҳрида Ўзбекистон миллий термаси ва Ироқ терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин деярли тенг курашларда ўтган бўлсада, ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоаси томонда бўлди. Хусусан, учрашувнинг биринчи бўлими Ўзбекистон терма жамоасининг бир оз устунлигида ўтди. Ўйиндаги ягона гол 13-дақиқада Жамшид Искандеров томонидан пенальтидан киритилди. Биринчи бўлимнинг 32-дақиқасида Ироқ терма жамоаси ҳам пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, аммо ироқликлар ҳимоячиси Али Баҳжат Элдор Суюнов дарвозасини ишғол эта олмади”, - деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари Австралияда ўтказиладиган Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқдалар. 28 декабр куни томонлар ўртасида иккинчи учрашув бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: