Футбол бўйича 2014 йилги Ўзбекистон кубоги финалистлари аниқланди
Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда футбол бўйича 2014 йилги мамлакат кубогининг яримфинал ўйинлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Пахтакор” ва “Локомотив” беллашган биринчи жуфтликда темирйўлчилар жамоаси ғалаба қилди. Биринчи ўйинда “Локомотив” ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб ўйинида жамоалар дуранг ўйнадилар. Иккинчи жуфтликда эса пойтахтнинг “Бунёдкор” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари учрашдилар ва устунлик тошкентлик футболчиларга насиб қилди. Биринчи ўйинда улар 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришдилар, иккинчи ўйинда эса 1:1 ҳисоби қайд этилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.


