Футбол бўйича 23-Ўзбекистон чемпионати бошланди

Дата: 10:28, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида футбол бўйича мамлакат чемпионатининг биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу йил ҳам чемпионликка даъвогар бўлган ҳар тўрт жамоа мавсумни минимал ғалабалар билан бошлашди. Турнир етакчилари “Насаф” (Қарши), шунингдек, пойтахтнинг “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари рақиблари “Динамо” (Самарқанд), “Навбахор” (Наманган) ва “Андижон”ни бир хил ҳисоб - 1:0 билан енгишди. Мамлакатнинг ўтган йилги чемпиони “Бунёдкор” оғир кечган ўйинда Навоийнинг “Қизилқум” клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди”, - деб хабар берди Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати.
Турдаги энг оммабоп ўйин “Андижон” ва “Пахтакор” ўртасидаги ўйин бўлди. Унга 18 мингдан зиёд томошабин тушди.
Чемпионатнинг иккинчи тури 23 март куни бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: