Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатинининг илк ўйинида Ўзбекистон Непал билан ўйнайди
Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Осиё Футбол конфедерацияси 6-20 сентябрда Таиландда бўлиб ўтадиган Ўсмирлар (U-16) ўртасида Осиё чемпионатининг ўйинлари жадвалини тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнир жадвалига мувофиқ, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур ўйинида Непал ўсмирларига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин 7 сентябрда бўлиб ўтади. Икки кундан кейин Александр Мочинов шогирдлари гуруҳ босқичи 2-тур ўйинида КХДР ўсмирларига қарши ўйнайдилар. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Ўзбекистон ўсмирлар термаси Кувайтга қарши майдонга тушади. Бу ўйин 11 сентябрь куни ўтказилади”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.