Футбол бўйича Тожикистон термаси Марказий Осиё турнирида Ўзбекистонни 7:6 ҳисобида енгди

Дата: 12:59, 10-08-2016.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Тожикистон термаси Марказий Осиё футбол ассоциациясининг “CAFA CUP – U-19” турнирида Ўзбекистон-2 жамоасини 7:6 ҳисобида енгди, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистон ёшлар термаси “CAFA CUP – U-19” турниридаги якуний ўйинида Ўзбекистоннинг иккинчи жамоасини пенальти сериясида енгиб, 5-ўринни олди”, - дейилади Тожикистон Футбол федерацияси (ТФФ) хабарида.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. ТР ёшлар термаси хужумчиси Нуриддин Ҳамроқуловнинг 44-дақиқадаги голига майдон эгалари Жавоҳир Эсонқуловнинг 66-дақиқадаги голи билан жавоб беришди.

Таъкидлаш зарурки, бутун ўйин давомида ТР жамоаси ўн киши бўлиб ўйнади. Гап шундаки, ярим ҳимоячи Муҳаммаджони Ҳасан 5-дақиқадаёқ қизил карточка олиб ўйинни тарк этди.

Асосий вақтдан кейинроқ пенальтилар серияси белгиланди. Унда Тожикистон термаси кучлироқ бўлиб чиқди: 7:6.

“Бронза” учун учрашувда Туркманистон футболчилари Афғонистонлик тенгдошлари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қилишди.

Эслатиб ўтамизки, 9 август куни Виталий Левченко шогирдлари 5-ўрин учун ўйинда Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси билан учрашишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: