Футбол бўйича ёшлар термаси Ўзбекистон термаси Беларусга қарши ики ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Беларусга қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳар икки ўйин Минск шаҳрида 25 ва 27 июн кунлари ўтказилиб, келаси йил кузда Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал қисмига тайёргарликнинг бир босқичи бўлади”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.
Маълумки, Тимур Олимхўжаев бошлиқ Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига чиқиш учун КХДР, Таиланд ҳамда Яман терма жамоалари билан беллашади. Биринчи ўйин 17 сентябр куни Таиландга қарши, иккинчи ўйин 20 сентябрда Яман, учинчи ўйини эса 23 сентябр куни эса КХДРга қарши ўтказилади.