Футбол бўйича Ўзбекистон аёлар термаси Олимпиада-2016 малака учрашувларига киришди

Дата: 09:34, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Иордания пойтахти Амманда футбол бўйича аёллар термалари ўртасида 2016 йилги Олимпиаданинг саралаш босқичи биринчи раунди учрашувлари бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси Фаластин, Гонконг ва Иордания термалари билан бирга “В” гуруҳига тушди. Жамоа ўзининг биринчи учрашувида Фаластин термаси билан учрашди ва 6:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. 22-дақиқага келибоқ ўзбекистонлик қизлар рақиб дарвозасига 5 тўп урдилар ва ғалабани таъминлаб бўлдилар”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Иккинчи тур доирасида 13 мартда Ўзбекистон вакилалари Гонконглик футболчи қизлар билан майдонга тушадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: