Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эрон термасини енгди

Дата: 11:06, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги “ЖАР” стадионида Ўзбекистон ва Эрон аёллар термалари (U-16) ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйинда Ўзбекистонлик спортчи қизлар ғалаба қозондилар. Малика Бурхонова, Мафтуна Шоимова ва Севара Нормуродоваларнинг голларига эронлик қизлар фақат битта гол билан жавоб қайтара олдилар. Шундай қилиб, ўйин 3:1 ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлди”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, бундан бир неча кун олдин ўтган биринчи ўйинда ҳам Вячеслав Солохо шогирдлари Эронлик тенгдошларини 5:2 ҳисобида енгган эдилар. Ўшанда Мафтуна Панжиева хет-трик соҳибаси бўлган, яна икки гол эса унинг жамоадоши Шахноза Курбанова ҳисобига ёзилган эди.

Бугун кунни иккинчи ярмида жамоалар ўртасида учинчи ўртоқлик учашуви бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: