Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаси 2016 йилги Олимпиада саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди

Дата: 10:46, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Куала-Лумпурда Осиё мамлакатлари аёллар футбол термалари ўртасидаги 2016 йилги Олимпиаданинг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон аёллар термаси саралаш босқичининг биринчи раундида “В” гуруҳида қатнашиб, Иордания, Гонконг ва Фаластин термалари билан ўйнайди. Ўйинлар келаси йилнинг 11-15 мартларида бўлиб ўтади. Ўйинларнинг қаерда бўлиб ўтиши Осиё футбол конфедерацияси томонидан кейинроқ эълон қилинади”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: