Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаси назорат учрашувида “Металлург”ни енгди
Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлаган футбол бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 30 июль куни Бекободнинг «Металлург» клуби аёллар жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). “Ўйин Ўзбекистон термаси фойдасига 2:1 ҳисобига ҳал бўлди. Бош мураббий Вячеслав Солохо Тошкентдаги йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф этди. Йиғин тугаллангач, 4 август кунигача Тошкентда машғулот ўтказадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси йиғинни давом эттириш учун Вьетнамга учиб кетади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.


