Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаси Осиё чемпионати финал қисмидаги чиқишини тугалади

Дата: 17:19, 26-08-2015.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаси U-19 Нанкин (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтаетган Осиё чемпионати финал қисмидаги чиқишини тугалади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Футбол федерацияси маълумотларига кўра, мусобақаларнинг 3-турида Вячеслав Солох шогирдлари Австралиялик рақибалари билан учрашдилар. Ўйин 2:0 ҳисобида австралиялик қизлар фойдасига ҳал бўлди.

Бундан олдин эса Ўзбекистон аёллар термаси Хитой (0:9) ва Япония (0:6) термаларига ютқазган эди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон аёллар термаси U-19 Осиё чемпионати финалида мамлакат тарихида илк маротаба қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: