Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаси Россиядаги халқаро турнирда қатнашади
Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар термаси U-19 Россиянинг Сочи шаҳрида 6-18 март кунлари ўтказиладиган “Кубан баҳори” халқаро турнирда қатнашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнирда уч гуруҳга бўлинган ҳолда 12 жамоа қатнашади. Ўзбекистон аёллар термаси “В” гуруҳида Эрон, Россия ва Словакия жамоалари билан бирга иштирок этади. Ушбу турнир жорий йил 4-15 ноябр кунлари Хитойда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок олдидан навбатдаги тайёргарлик босқичи бўлади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.