Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар ёшлар термаси Вьетнамлик тенгдошлари билан икки ўйин ўтказади
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Август ойида футбол бўйича Ўзбекистон аёллар ёшлар термаси Ханойда (Вьетнам) ўқув-йиғинини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
“Йиғин доирасида Вячеслав Солохо жамоаси Вьетнам аёллар ёшлар термаси билан икки ўтроқлик учрашувни ўтказади. Ушбу ўйинлар 6 ва 8 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Вьетнам йиғини терма жамоа учун Осиё чемпионати саралаш мусобоқаларига тайёргарликнинг бир босқичи бўлади. Осиё чемпионати ноябр ойида ўтказилади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.