Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолибларининг мукофот пуллари эълон қилинди

Дата: 09:30, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбарияти 2014 йилда Ўзбекистон ҳаваскор бўлмаган ва яримпрофесссионал футбол клублари мусобақалари регламентига қўшимча ва ўзгартишлар киритди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги ўзгартишларга мувофиқ, 2014 йилда мамлакат чемпиони 500 млн сўм, кумуш медал соҳиби – 300 млн сўм, бронза медал эгаси – 200 млн сўм олади. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги эгаси учун ҳам янги ставкалар ўрнатилди. Ушбу соврин эгаси 200 млн сўм олади, биринчи лига ғолиби ва иккинчи ўринни олган жамоа 150 млн сўмдан олишади“, - деб хабар беришди Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизматидан.

Янгилик билан ўртоқлашиш: