Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги чорак финалига қуръа ташланди

Дата: 14:25, 30-05-2014.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Футбол бўйича 2014 йилги Ўзбекистон кубоги чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинлар 10 июнда, жавоб ўйинлари зса 18 июнда бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш жараёнида яримфиналларнинг ўтказилиш саналари ҳам ўзгартирилди. Илгари улар 5 ва 30 июлда ўтказилиши режалаштирилган эди. Энди эса улар заҳира кунлари - 26-27 июнь (биринчи ўйинлар) ва 30 июнь -1 июлда (жавоб учрашувлар) ўтказилади”, - деб таъкидлашди мамлакат Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, турнирнинг чорак финалида қуйидаги жамоалар учрашади: “Динамо” (Самарқанд) – “Локомотив” (Тошкент), “Навбахор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши), “Оқтепа” (Тошкент) – “Пахтакор” (Тошкент), “Бунёдкор” (Тошкент) – “Олмалиқ” (Олмалиқ).

Янгилик билан ўртоқлашиш: